Facebook смартфонларда сферик шаклдаги видеоларни кўриш имконини берадиган илова устида ишламоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

Компания вакилларининг маълум қилишича, видео турли позицияларга мустаҳкамланган бир нечта камераларда олинади, улар съёмка нуқтаси атрофидаги 360 градус ҳудудни қамраб олади.

Айтилишича, илова iOS ва Android дастурий таъминотидаги ускуналарда ишлайди. Аммо унинг қачон чиқарилиши ҳақида маълумот берилмади.