Финляндиянинг қочқинларни қабул қилиш марказларида жой қолмади. Бу ҳақда Suomenmaa газетаси хабар бермоқда.

Айни пайтда, миграцион хизматнинг маълум қилишича, марказларга 9.1 минг киши етиб келган, режанинг максимал ҳажми 40 фоизга ошиб кетган. Фосса шаҳрида 200 кишига мўлжалланган янги марказ очилган, яқин орада яна 7 жойда мана шундай марказлар очилиши айтилмоқда.

Темир йўл хизматининг маълум қилишича, қочқинлар Швеция орқали мамлакатнинг шимолига кириб келиб, жанубга томон ҳаракат қилмоқда.