ЖЧ-2018 саралаши. Баҳрайн - Ўзбекистон ўйинини япониялик ҳакам бошқаради

Спорт 14 Сентябрь 2015 3219

ЖЧ-2018 ва ОК-2019 саралашининг 2-босқичи 5-тури доирасида Баҳрайн ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида кечадиган учрашувни япониялик ҳакам Тожо Минора бошқарадиган бўлди. Бу ҳақида ЎФФ расмий сайтида хабар бериб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 8 октябрда, Манама шаҳрида бўлиб ўтади. Миноруга қанотларда ҳамюртлари Наги Тошиюки ва Синдзи Очи ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида бангладешлик Мизанур тайинланган.

ЖЧ-2018 саралаши
5-тур
Баҳрейн - Ўзбекистон
Бош ҳакам: Тожо Минору (Япония)
Ёрдамчилар: Наги Тошиюки (Япония), Синзи Очи (Япония)
Инспектор: Абдулраҳмон Алзеид (Саудия Арабистони)
Комиссар: Майкл Бордалло (Гуам)

Кўпроқ янгиликлар