Кишинёвда намойиш ўтказаётганлар бутун Молдова бўйлаб намойишлар ўтказишни режалаштирмоқдалар

Жаҳон 14 Сентябрь 2015 1691

Кишинёвда оммавий норозилик намойишлари иштирокчилари Молдованинг ҳар бир туманида намойишлар ўтказишни режалаштириш ниятидалар, деб айтди 13 декабрь куни намойишлар ташкилотчиларидан бири, биринчи Молдова парламентининг собиқ депутати Валентин Долганюк.  

“Агар ҳукумат бизни бу ерда, мамлакатнинг марказий майдонида эшитмаса, биз шундай қиламизки, намойишлар алангаси бутун мамлакатни қамраб олади. Раҳбарларнинг оёғи тагидаги ер ёна бошлайди, улар халқнинг ғазабини келтириш нималигини ҳис қиладилар. Ҳозирча улар ўзларининг иссиқ хоналарида ўтирибдилар, бироқ яқинда қочишга тушадилар, чунки ҳеч ким билан ҳеч қаерга бориб учраша олмайдилар”, деб айтмоқда Долганюк.  

Долганюк намойишдан кейин “Интерфакс” ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда Буюк миллий йиғилиш кенгаши аъзолари муддатдан аввалги парламент сайловларида иштирок этиш учун ижтимоий-сиёсий ҳаракатни яратишга тайёргарлик кўришни бошлашларини тасдиқлади.

“Биз муддатдан аввалги сайловларни талаб қилмоқдамиз ва унга албатта эришамиз. Шунинг учун биз сайловларга тайёр бўлишимиз керак. Бу “DA” фуқаролик платформаси тарқатиб юборилади деганини англатмайди. У ҳукумат тепасида ким, муҳолифатда ким бўлишидан қатъий назар фуқаролик жамияти ҳукуматга босим ўтказиши ва уни назорат қилиши учун келгусида ҳам мавжуд бўлади”, деб таъкидламоқда Долганюк. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34150 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72407 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10511 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136544 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 79 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 447 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 210 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 364 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар