Венесуэла ҳарбий ҳаво кучларининг икки самолёти Колумбия ҳаво кенгликларида пайдо бўлди, дея хабар бермоқда BBC News Колумбия ҳукумати баёнотига асосланган ҳолда.

Колумбия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, самолётларнинг бостириб кириши шанба, 12 сентябрь куни икки маротаба рўй берган. Улар дастлаб Альта Гуахира ҳудудидаги ҳарбий база устидан учиб ўтиб, Венесуэла ҳаво кенгликларига қайтиб ўтишган. Сўнгра улар яна чегараларни бузиб ўтиб, Ла Флор ҳудудидаги ҳарбий база устидан учиб ўтишган.

Ҳукумат маълумотларига кўра, самолётлар мамлакат ҳудудининг 2,9 километригача бўлган ичкарисига учиб киришган.
Шу муносабат билан Колумбия томони Венесуэладан изоҳ беришни талаб қилди.