Lacoste компанияси Франция олимпия терма жамоасининг расмий ҳомийсига айланди. Бу ҳақда WWD нашри хабар бермоқда.

2016 йили Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида франциялик спортчилар ушбу бренднинг кийимлари билан иштирок этишади.

Аёллар ва эркакларга мўлжалланган 8 турдаги кийимдан иборат коллекция яратилди. У 2015 йил кузида сотувга чиқарилади.