Малайзияда Бангкокдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 3 киши ҳибсга олинди

Жаҳон 14 Сентябрь 2015 1110

Малайзия ҳукумати Бангкокдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 3 киши ҳибсга олинган.

Миллий полиция бошлиғи Холид Абу Бакрнинг айтишича, ҳибсга олинганларнинг 2 нафари Малайзия фуқароси ҳисобланади, яна бири эса Покистон фуқароси.

Бироз олдинроқ, Таиланддаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 27 ёшли хитойлик қўлга олинганди.

Эслатиб ўтамиз, Таиланд пойтахти марказидаги кучли портлаш натижасида 20 киши (улар орасида хорижликлар ҳам бор), ҳалок бўлган, 110 киши жароҳатланган эди. Жабр кўрган сайёҳларнинг аксари хитойликлардир. Портлаш террорчилик ҳаракати сифатида қайд этилди.

Кўпроқ янгиликлар