Австралия Алоқа вазири Малкольм Тёрнбулл Тони Эбботнинг ўрнига мамлакатнинг янги вазири бўлди.

Маълум қилинишича, парламентдаги Либерал партия аъзолари етакчиликни Эбботдан олиб, Тёрнбуллга топширишган.

Ички овоз бериш натижаларига кўра, Тёрнбуллга 54, Эбботга 44 овоз берилган.

Бундан олинроқ, Эббот Австралия бош вазирлигидан кетиши ҳақида хабар берилганди.

Яқин вақт ичида Тёрнбулл Австралия бош вазири сифатида қасамёд қилиши айтилган. У шу ҳафтанинг ўзида ҳукуматнинг янги таркибини тузиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 60 ёшли ушбу сиёсатчи 2008-2009 йилларда ҳам Либераллар партияси етакчиси бўлган, 2007 йилдан Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигида, 2013 йилнинг 18 сентябридан Алоқа вазирлигида раҳбар лавозимларда ишлаган.