Миср полицияси мамлакат ғарбида англашилмовчилик туфайли Мексикадан келган сайёҳлар гуруҳига қарата ўт очди.

Маълум қилинишича, бу воқеа саҳро ҳудудида рўй берган ва полициячилар бу гуруҳни жангарилар билан адаштириб юборган.

Охирги маълумотларга кўра, бу хато туфайли гуруҳдаги 12 киши ҳалок бўлган. Марҳумлар орасида маҳаллий йўлбошловчилар (гид) ҳам бор.

Шунингдек, 10дан ортиқ киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.