НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия альянс таркибига кирувчи давлатларга таҳдид солмаслигини, уларнинг хавфсизлиги кафолатланганлигини таъкидлаб ўтди.

“Биз НАТОнинг бирор бир аъзосига нисбатан бевосита хавфни кўрмаяпмиз. Альянс ўзига аъзо давлатларга етарлича кафолатлар бермоқда. Бу сабаблардан биридир. НАТО айнан шунинг учун мавжуддир”, - унинг сўзларини келтиради Pravda нашри.

Столтенбергнинг фикрича, “Россиянинг роли жуда мураккаб, уни бир сўз билан дўст ёки душман ҳисоблай олмаймиз”. Унинг таъкидлашича, альянс Россия билан алоқаларни яхшилашга интилмоқда.