Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 4 сентябрь куни Тожикистонда бўлиб ўтган отишмалар ва ҳужумларда ташқи кучларнинг таъсири борлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Душанбеда бўлиб ўтган тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан суҳбат чоғида баёнот берди.

Эслатиб ўтамиз, 4 сентябрь куни мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал-майор Абдуҳалим Назарзода тарафдорлари билан бирга Душанбе ва Ваҳдатда ҳарбийлар ва милициячиларга қарши бир қанча ҳужумлар уюштирди. Отишмаларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.

“Афғонистон билан чегарадош бўлган Тожикистон террорчилик ва экстремизга қарши кураш тиғида турибди, - деди Назарбоев, бу воқеаларга муносабат билдирар экан. – 4 сентябрь воқеалари ҳам, ишонишимча, ташқи таъсирсиз бўлиб ўтмади”.

Эслатиб ўтамиз, бугун икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.