Назарбоевнинг қизи бош вазир ўринбосари этиб тайинланганига изоҳ берилди

Жамият 14 Сентябрь 2015 5690

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг матбуот котиби Даврон Абаев президентнинг қизи, жамоат арбоби Дариға Назарбоеванинг бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланишига изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта жума куни Назарбоев катта қизини ушбу лавозимга тайинлади.
“Давлат раҳбари кадр ўзгартиришлари масалалари устида диққат билан ўйлайди. Бундай қарорларнинг ҳар бирининг ортида фаолият таҳлили ва номзодлар ишининг натижалари туради. Нурсултон Абишевич кўплаб омилларни эътиборга олади”, - Абаевнинг сўзларини келтиради “Новости-Казахстан” агентлиги.

Унинг таъкидлашича, Дариға Назарбоева мажлис қошидаги ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитаси раиси ва палата спикери ўринбосари лавозимларида ўзинини самарадор парламентарий сифатида кўрсата олган.
“Дариға Нурсултонова ижтимоий соҳани жуда яхши билади, у ўзини самарадор парламентарий сифатида кўрсата олди ва бугун миллат режаси – 100 қадамнинг айрим йўналишларини мувофиқлаштириб бормоқда.

Унинг тайинланиши меритократик принципларга жавоб беради деб ҳисоблайман”, - қўшимча қилда матбуот котиби.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар