Дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович “Катта Дубулға” туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги турнири ғолибига айланди.

13 cентябрь оқшомида Жокович тўрт сет давом этган ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси швейцариялик Рожер Федерерга қарши кортга чиқди ва 6:4, 5:7, 6:4, 6:4 ҳисоблари билан ғалаба қозонди.

Кучли ёмғир туфайли ўз ватидан кечикиб бошланган баҳс 3 соату 23 дақиқага чўзилди.

Шу тариқа, Жокович "Катта Дубулға" турнирларидаги ўнинчи ғалабасини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, 12 сентябрь куни турнирнинг аёллар ўртасида кечган баҳсларида италиялик Флавия Пеннетта ғолиб бўлганди.