Нью-Йоркда 13 сентябрь куни очилган модалар ҳафтасида бионик қўлга эга модель иштирок этади. Бу ҳақда Yahoo News хабар бермоқда.

Айтилишича, 28 ёшли Ребека Марин Нью-Йоркда машина сотиш билан шуғулланади. У ўнг қўлсиз дунёга келган.

Шунга қарамай, у болаликдан модель бўлишни истаган. У кўп бора кўрикларга боришига қарамай, доимий равишда рад жавобини олган.

Протезга ўрнатилган датчиклар боис Ребека бармоқларини қимирлата олади, бунинг ёрдамида у енгил предметларни ушлаб туриши, пичоқ ва санчқидан фойдаланиши мумкин.