Кейинги 2 йил тарихдаги энг иссиқ палла бўлиши мумкин. Бу ҳақда Британия метеобюроси чоп этган ҳисоботда айтилди.
Ҳарорат ошиши карбонат ангидриднинг ҳавога ташланиши миқдорининг ошиши ва табиий океаник жараёнлар омухталиги натижасида юзага келмоқда.

Бу жараёнлардан энг муҳими Эль Ниньо деб аталиб, Тинч океани экваториал қисми сувининг юқори қатлами ҳароратининг ошишидан иборатдир.
Шу билан бирга, олимларнинг таъкидлашича, Атлантика океани юзасида бошқача жараёнлар содир бўлмоқда, бу жараёнларнинг қай бири устунлик қилиши оқибатда келажакдаги жараёнларни белгилаб беради.

“Бу Ер иқлими учун муҳим бурилиш палласидир, негаки бир вақтнинг ўзида шунча ўзгаришлар содир бўлмоқда”, - таъкидлади лойиҳа бошлиғи профессор Адам Скейф.