Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) 2015 йилда нефтга жаҳонда билдириладиган талабнинг прогнозини яхшилади. Картель бу талаб кунига 84 минг баррелга ошишини кутмоқда. Шу билан бирга 2016 йил учун прогноз 50 минг баррелга камайтирилган. Тегишли маълумот ОПЕКнинг сентябрдаги ҳисоботида келтирилди.

Картель таҳлилчиларининг фикрича, 2015 йилда истеъмолчиларга кунига 92,79 млн баррель нефть (2014 йилга нисбатан 1,46 млн баррелга кўпроқ) зарур бўлади. Келаси йилда эса бу кўрсаткич 94,08 млн баррелни (2015 йилга нисбатан 1,29 млн баррелга кўпроқ) ташкил қилади.

2016 йил учун прогноз Хитой ва Лотин Америкасидаги иқтисодий муаммолар туфайли кунига 50 минг баррелга ёмонлашган.

ОПЕКда тахмин қилинишича, 2015 йилда ОПЕКга кирмайдиган давлатлар нефть қазиб олишни кунига 57,43 млн баррелгача етказишади.

14 сентябрдаги савдолар пайтида Brent нефти 47,55 доллардан сотилди.