Ўзбекистонликлар тухум маҳсулотлари нархлари ошганига изоҳ сўрашмоқда

Жамият 14 Сентябрь 2015 15213

Ўзбекистон аҳолиси дўконлар ва бозорларда тухум маҳсулотлари нархи бирданига ошиб кетгани сабабини била олишмаяпти. Охирги 2 ой ичида бу маҳсулот нархи 400 сўмдан 600 сўмгача кўтарилган. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июль ойида Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси тухум ва шакар нархини назорат қилаётгани ҳақида маълум қилган, идоранинг реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Дилшод Азимов тухумни аҳолига реализация қилиш нархи 270-300 сўм деб белгилангани ҳақида айтганди.

"Агар паррандачилик фабрикаси ишлаб чиқариш ҳажмларини бузса ва нархларни ошириб юборса, қўмита уни тухум етказувчи корхоналар рўйхатидан чиқариб ташлаши мумкин", деганди у.

Қайд этиш керакки, сўнгги 5 йилда паррандачилик соҳаси жадал ривожланди. 2010 йилда Ўзбекистонда 3 миллиард дона тухум етиштирилган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич қарийб 5 миллиард донага етди. Бугун соҳа корхоналари томонидан бир йилда аҳоли жон бошига ўртача 157 дона тухум ва 3 килограмм товуқ гўшти етказиб берилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар