Украина президенти Пётр Порошенко “112 Украина” телеканалига берган интервьюсида Украинада катта миқёсда ҳарбий хизматдан бўшатиш жараёни кетаётганини маълум қилди.

“Ҳозир катта миқёсда демобилизация кетмоқда. Мен шу кунларда уйларига қайтаётган эркакларни табриклайман. Мен кимдир бир йил, кимдир 9 ой давомида ўз оталари, турмуш ўртоқлари, ўғилларининг уйга қайтишларини кутган ва уларни яна кўриш бахтига муяссар бўлганларни табриклайман. Ва мен ўз бурчини адо этиб, Украинани ҳимоя қилган бу украин қаҳраманларига жуда миннатдорман”, деб айтди Порошенко.   

Порошенко, шунингдек, демобилизация жараёнини бошлаш ҳақидаги буйруқ у томонидан 2 сентябрда Украина Қуролли кучлари бош штаби ва Мудофаа вазирлигига берилганини қўшимча қилиб ўтди.