Қайта ташкил этилган Borgward компанияси ўзининг илк моделини тақдим этди

Технология 14 Сентябрь 2015 2062

Германиянинг  қайта ташкил этилган Borgward компанияси ўзининг илк моделини намойиш этди. Бу — оммавий дебюти Франкфурт автосалонида бўлиб ўтадиган ўрта ҳажмли BX7 кроссовери бўлиб чиқди. Бу ҳақда Carzone.uz хабар берган.

Ҳар қандай йўл шароитида ҳаракатлана оладиган мазкур модель 224 от кучига эга ҳажми икки литр бўлган турбомотор, узатмаси иккита бўлган етти босқичли «робот»-қути билан таъминланган. Бундан ташқари, кроссоверга орқа ўқни кўп дискли Borg Warner муфтаси орқали улайдиган тўлиқ юрғизгичли тизим ўрнатилган.

Шунингдек, моделнинг гидрид двигателли варианти ҳам таклиф қилинади. Унинг таркибидан олд ўқда ҳажми икки литр бўлган тўрт цилиндрли двигатель ва орқа ўқда электромотор бўлади. Двигателларнинг биргаликдаги қуввати 401 от кучига тенг. Кроссовер фақат электромоторнинг ўзида 55 километр масофани босиб ўта олади.

Етти ўринли автомобилнинг узунлиги 4,70 метрга тенг. Багаж бўлмасининг ҳажми, икки орқа ўриндиқ йиғиб қўйилганида, 1433 литрни ташкил этади.

Автомобиль қурилмалари қаторида айлана бўйлаб атрофни кузатиш тизими, мослашувчан круиз-контроль, пиёдаларни таниш хоссасига эга фавқулодда тўхташ тизими, 12,3 дюймли сенсор дисплейи бор мультимедиа мажмуаси ҳамда Wi-Fi тарқатиш нуқтаси бор.

Bogward BX7 2016 йилдан бошлаб Хитойда сериялаб ишлаб чиқарилади. Дастлаб мазкур автомобиль фақат Хитойда сотилади, кейинчалик компания бошқа бозорларга чиқишни ҳам режалаштирмоқда. Германияда ушбу машина нархи 26 минг евродан бошланиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8714 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9116 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9887 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35212 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51672 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 40 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 307 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 411 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 317 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар