Рим папаси Франциск “ИШИД” террорчилик гуруҳи жангарилари қочқинлар кўринишида Европа ҳудудига, жумладан Римга кириб олишлари мумкинлигини айтмоқда. У бу ҳақда Radio Renascenca’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Бугун хавфсизлик шартлари ўзгарди, чунки Сицилиядан 400 километр узоқликда энг шафқатсиз террорчилик гуруҳи бор. Бундан ташқари, унинг Европага кириб олиш эҳтимоли мавжуд ва бу бор ҳақиқат”, деб айтди понтифик.

Рим папаси Рим бундай тажовуздан “ҳимояланмагани”, бироқ “хавфсизлик чораларини кўриши мумкинлигини” қўшимча қилиб ўтди.