Россиянинг бир қатор федерал структуралари ИИВга мурожаат қилиб, 1 ноябрь куни уларнинг объектларини ҳимоя қилиш тартибининг бекор қилиниши ҳақидаги қарорни орқага суришни илтимос қилди.

Улар терактлар уюштирилиши ва олтин-валюта захираларининг ўғирланишидан қўрқмоқда. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрдан мамлакат ички ишлар структурасида ўзгаришлар бўлиб, штат қисқариши муносабати билан айрим объектларни полиция қўриқлаши тўхтатилиш хабар қилинган эди.

Бундай объектларга марказий банкка тегишли бинолар, структуралар ҳам киради. Банк расмийлари полиция ёрдамисиз захираларга жиддий зарар келтирилишидан хавотирда.