14 сентябрь куни Сурия ҳудудида амалга оширилган иккита теракт туфайли ўнлаб кишилар қурбон бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

Агентлик манбасининг айтишича, бу портлашлар мамлакат шарқидаги Ал-Хасак шаҳрида содир этилган.

Рейтер нашри хабарига кўра, бу терактлар шаҳарнинг 2 нуқтасида автомобилга ўрнатилган портловчи қурилмаларнинг ҳаракатга келтирилиши орқали амалга оширилган.

Маҳаллий манбаларда бу терактлар қурбонлари сони камида 30 нафарни ташкил қилгани айтилган.