Суриялик қочқин Грециянинг Лесбос оролига ўзининг суюкли мушуги билан келди, деб ёзмоқда Huffington Post нашри. Европага денгиз орқали келган, бағрига мушугини босиб турган экракнинг расми Twitter’да жуда оммалашиб кетди ва унинг қайтадан чоп этилиши вирус кўринишини олди.

Нашр муҳожирнинг исмини келтирмаган, бироқ мушукнинг лақаби Зайтун эканлигини маълум қилган. Унинг эгаси мушукни Грецияга бир парча матодан ясалган йўргакда олиб келган. Мушук саёҳатдан кейин ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Huffington Post нашри ушбу сурат ким томонидан биринчи марта чоп этилганига аниқлик киритмаган. Бироқ нашрнинг ёзишича, сурат Грециянинг Protothema янгиликлар сайтида чоп этилгандан кейин интернет-фойдаланувчилар ва халқаро ОАВлар эътиборини жалб қилган. Сайт таҳририяти бу сурат “гуманитар фожиани инсонийроқ ўлчовда кўрсатишини” таъкидлаб ўтди.