1 октябрдан Тошкентда марказий иситиш тизими ва сув таъминотининг янги тарифлари амалга кириталиди. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” корхонаси сайти орқали хабар берилди.

Тарифларнинг оширилиши энергия манбалари ва материалларининг нархи ошиши билан боғланмоқда.
Иссиқ сувнинг кубометри ҳисоблагич ўрнатилган уйлар учун 3174.05 сўмни (ҳозир — 3015.87 сўм, 5.2 фоизлик ўсиш) ва ҳисоблагич ўрнатилмаган уйлар учун киши бошига ойига 12395.4 сўмни ташкил қилади (ҳозир — 11777.69).

Марказий иситиш тарифи 1 кв м га 1019.59 сўмдан 1073.06 сўмга оширилади.