UzReport TV 15-16 сентябрь кунларида ЕЧЛнинг "Реал" ҳамда "Барселона" жамоалари иштирокидаги ўйинларни жонли равишда эфирга узатади. Бу ҳақда UzReport TV каналининг Facebook’даги саҳифаси орқали эълон қилинди

Маълум бўлишича, эртага, 15 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:45да UzReport TV телеканали ЕЧЛнинг "А" гуруҳидан жой олган "Реал" ҳамда "Шахтёр" жамоалари ўртасидаги учрашувни тўғридан-тўғри намойиш этади.

16 сентябрь оқшомида эса мухлислар ушбу телеканал орқали "Е" гуруҳи вакиллари бўлмиш "Барселона" ва "Рома" жамоалари ўйинини жонли эфирда кузатишлари мумкин бўлади.

Бундан олдинроқ, UzReport TV телеканали УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.