Хитой ҳукумати давлат корпорацияларида кенг миқёсли исҳолотлар ўтказилишини маълум қилди. Улардан кўзланган асосий мақсад давлат секторига хусусий капитални жалб қилиш ва зомби компанияларга қарши курашдир. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Зомби компания деб Хитойда банкротлик ёқасида турган ва давлатнинг доимий молиявий ёрдамига муҳтож бўлган корхоналар айтилади. Ҳукуматнинг дастури бу турдаги 10 минглаб корхоналарни тугатишга қаратилади.

Шунингдек, активларни назорат қилиш ва бошқариш давлат комиссияси (SASAC) ҳам реорганизация қилинади.