Япония Олий суди Apple компаниясини патент қонунчилигини бузган деб топиб,  2,7 млн доллар жаримага тортди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги маълум қилди.

Суд ҳукмига кўра, Apple компанияси iPod қурилмасини яратаётган пайтда ноқоуний равишда 57 ёшли япон ихтирочиси Норихико Саитонинг Click Wheel бошқариш сенсор ғилдирагининг дизайнидан фойдаланган.

Муҳандис тақдим қилган ҳужжатларга кўра, у бу технология учун 1998 йилда патент олган. Саито тавон пулини 83,5 млн долларгача кўтаришни талаб қилган эди, бироқ суд бу талабни қондирмади.

Apple бу плагиатда Япониянинг интеллекуал мулк суди томонидан айбдор деб топилган эди. Бундан кейин компания аппеляция берган ҳамда олдинроқ рўйхатдан ўтказган патентлари борлигини таъкидлаган. Бироқ олий суд буни тасдиқловчи далил топа олмаган.