“Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” мавзусидаги кўрик-танлов ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон 15 Сентябрь 2015 2532

Тошкентда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” мавзусидаги кўрик-танловнинг мамлакат босқичи ўтказилди. Бу ҳақда УзА хабар берган

Унда партия марказий кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, “Аёллар қаноти” етакчилари, санъаткорлар, ҳунармандлар, ижодкор ёшлар, партия фаоллари иштирок этди. 

"Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Аёллар қаноти” ҳам юксак билим ва тафаккурга эга хотин-қизларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий онги ва маданиятини янада оширишда фаол иштирок этмоқда. “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” кўрик-танлови ана шу йўналишдаги лойиҳалардан. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур танловда ҳозирга қадар минг нафардан ортиқ хотин-қиз ўз билим ва интеллектуал салоҳиятини синовдан ўтказди. Уларнинг аксарияти бугун давлат ва жамоат ташкилотлари, партия сафларида фаолият юритмоқда", дейилади хабарда.

Танловнинг мамлакат босқичида 14 нафар иштирокчи сиёсий-ҳуқуқий билимини, ижодий қобилият ва истеъдодини намоён этди.

Танловда партиянинг Жиззах вилояти Зарбдор тумани кенгаши етакчи мутахассиси Умрхол Пўлатова биринчи, Навоий вилояти Зарафшон шаҳар кенгаши раиси Дилнавоз Носирова иккинчи, “Оила ва жамият” газетасининг Бухоро вилояти бўйича мухбири Маърифат Абдуҳамидова учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва совғалар топширилди.

Тадбир доирасида танлов иштирокчиларининг ҳунармандлик, заргарлик буюмлари, миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўпроқ янгиликлар