Жанубий Кореянинг LG компанияси кейинги йил ўраладиган телевизион OLED-панель тақдимотини ўтказишини маълум қилди. Айтилишича, тақдимот АҚШда ўтказилади.

LG Electronics 55 дюймли ўраладиган телевизор устида ишламоқда, унинг дебюти халқаро истеъмол электроникаси кўргазмаси (CES) доирасида 2016 йил январида ўтказилади, — деди LG тадқиқот маркзази вакили The Korea Times нашрига.

Таъкидланишича, кўргазмада фақат прототип намойиш этилади. Оммавий ишлаб чиқариш эса 3-4 йилдан сўнг йўлга қўйилади.

Телевизорнинг ноодатий шакли компанияга OLED-технология асосидаги маҳсулотларнинг янги экотизимини яратиш имконини беради. Шу билан бирга, катта экранлардан кичик экранли ускуналарга нисбатан кўпроқ фойда кўрилиши кутилмоқда.

Янги телевизорнинг эгилувчан панелларини LG Display, батареяларини эса LG Chem етказиб беради.

LG компанияси тасаввуридаги келажакда, айтилишича, ҳатто деворлар ҳам дислпейлар билан қопланади. OLED-панеллар ҳам қандай шаклга кириши мумкинлиги боис улар бундай реалликни амалга оширишда муҳим ўрин тутиши мумкин.