28 ёшли британиялик Амир Хан ўзининг навбатдаги жангини саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони 36 ёшли филиппинлик Мэнни Пакьяога қарши ўтказишига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Пакьяо Лондонга келиб Хан билан мазкур жанг борасида суҳбатлашган. Аммо Пакьяо кичик Флойд Мейвезер билан жангга имзо чеккан. Шундай бўлсада, Хан ҳамон Пакьяо билан жанг бўлишига умид қилмоқда..

– Умид қиламанки, менинг кейинги жангим Пакьяо билан бўлади, – дейди Хан.

– Бу жанг бўлишига ишонаман. Бизнинг жанг оддий жанглардан эмас. Иккимиз ҳам уришишни хоҳлаймиз, қолган барчаси промоутерларимизга боғлиқ.

 

Манба: sports.uz