АҚШ бош прокурори Лоретта Линч яқин орада ФИФАдаги коррупция иши бўйича янги ҳибсга олишлар бўлиб ўтиши кутилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

“Тергов фаол босқичда турибди ва май ойидан бери анча кенгайди. Шу туфайли жисмоний ва юридик шахсларга қўшимча айбловлар қўйилиши кутилмоқда”, деб айтди Линч Цюрихда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида ва бошқа тафсилотларни келтирмади.

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, ФИФА амалдорлари 24 йил ичида 150 млн доллар миқдорида пора олганлар. Айбловлар ташкилотнинг 14 нафар собиқ ва амалдаги ходимларига қўйилган.