"Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер "Лестер" жамоаси ҳужумчиси Риёд Махрезни харид қилиб, ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирди.

Хабар қилинишича, 24 ёшли ушбу жазоирлик футболчи қишки трансфер мавсумидаёқ "Арсенал" сафига келиб қўшилиши мумкин.

АПЛнинг дастлабки беш турида ҳужумчи тўртта гол ҳамда иккита голли узатмага муаллифлик қилиб гранд жамоаларнинг эътиборини ўзига қаратди.

Айтиш жоизки, "Арсенал" ёзги трансферлар вақтида дарвозабон Петр Чехдан бошқа футболчини харид қилмаган ва мухлислар норозилигига сабаб бўлди.

Маълумот учун, ушбу футболчига Испаниянинг "Барселона" клуби томонидан қизиқиш мавжудлиги хабар қилинган.