Австралиялик боксчи нокаутга учраганидан кейин ўзига келмасдан вафот этди

Спорт 15 Сентябрь 2015 3758

Австралиялик боксчи Дэвид Браун-Кичкина филиппинлик Карло Магали билан жанг вақтида олган оғир жароҳатлари туфайли оламдан ўтди. Бу ҳақда Sky News Australia хабар берган.

Ушбу спортчилар ўртасидаги жанг 11 сентябрь куни Халқаро бокс федерацияси (IBF) ҳудудий чемпионлиги учун ўтказилди.

Австралиянинг Инглберн шаҳрида ўтказилган бу жангнинг 12-раундида Филиппин вакили нокаут эвазига ғалаба қозонгани эълон қилинган.

Жанг якунланиши биланоқ, 28 ёшли Браун шифохонага олиб кетилган. Унга мияга қон қуйилиши ташхиси қўйилган, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча чораларни кўришларига қарамасдан, у 3 кун ўтиб вафот этди.

Профессионал боксда Браун 25та жанг ўтказиб, ундан 22тасида ғалаба қозонган. Унинг фаолиятида 2та мағлубият ва бир дуранг қайд этилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар