БААдан Ҳиндистонга “ИШИД” билан алоқадорликда гумон қилинган 4 нафар ҳинд депортация қилинди

Жаҳон 15 Сентябрь 2015 1751

“ИШИД” террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилинган 4 нафар ҳинд БААдан депортация қилинди ва Ҳиндистон махсус хизматларига топширилди. Бу ҳақда India TV телеканали маълум қилди. 

Телеканал маълумотларига кўра, улар иккита рейс орқали уйларига жўнатилганлар. Гумонланувчилар бўлган самолётлар Ҳиндистоннинг жанубидаги Керала штатидаги Тривандрум ва Карипур аэропортларига етиб келган. Бу ерда уларни махсус хизмат ходимлари кутиб олган. Қайд этилишича, айни пайтда улар гумонланувчиларни сўроқ қилмоқдалар.

Бу Ҳиндистон фуқароларининг террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилиниб БААдан депортация қилинаётган иккинчи ҳолатдир. 11 сентябрда БАА махсус хизматлари “ИШИД” сафига жангариларни ёллаган ҳиндистонлик аёлни қўлга олиб, уни Дубайдан чиқариб юборган эдилар. Махсус хизмат ходимларининг маълумотларига кўра, Николь Жозеф тахаллуси остидаги аёл ижтимоий тармоқлар орқали одамларни “ИШИД” сафига ёллаган. Аёлни жиноят устида қўлга олишга муваффақ бўлинди. У турмуш ўртоғи ва уч нафар қизи билан ватанига жўнатиб юборилди. Аёлни ватанида тергов ва суд кутмоқда.
Ҳиндистон разведка бюроси маълумотларига кўра, “ИШИД” сафига 20 га яқин ҳинд кирган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар