Бойқўнғирда май ойидаги “Протон-М” ракетаси авариясидан кейинги иккинчи парвоз амалга оширилди

Жаҳон 15 Сентябрь 2015 1513

Бойқўнғир космодромида май ойида “Протон-М” ракетаси аварияга учрагандан кейинги иккинчи парвоз амалга оширилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Роскосмос маълумотларига кўра, “Экспресс-АМ8” сунъий йўлдоши ракета ташувчининг тезлаштирувчи блокидан Москва вақти билан 15 сентябрь 4:37 да ажралиши режалаштирилган эди.

Майдаги фалокатдан кейинги биринчи парвоз август охирида амалга оширилган эди.

Аввалроқ май ойида содир бўлган фалокат юзасидан жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар