Bugatti компанияси Gran Turismo 6 пойга симулятори учун ишлаб чиқарилган Vision Gran Turismo`нинг ҳаққоний прототипини ишлаб чиқди. Автомобиль макети “Премъералар кечаси” деб номланаётган Франкфуртдаги автосалон очилишида намойиш этилди.

Марка муаллифларининг сўзларига кўра, автомобиль дизайни Bugatti`нинг келгусидаги гиперкарлари қандай қиёфа касб этишини тасаввур қилишга имкон беради.
Бренднинг навбатдаги янгилиги Veyron давомчиси— Chiron бўлади. Унга қуввати 1500 от кучига эга 8 литрли, 4 турбина ва икки уловчи механизм ўрнатилган етти босқичли “робот” W16 гибрид двигатель ўрнатилади.

Ушбу автомобиль 100 км/соат тезликка бор-йўғи 2,3 сонияда чиқади. Унинг максимал тезлиги соатига 440 километрни ташкил этади. Chiron спидометри эса соатига 500 километргача тезликни кўрсатишга мўлжалланган.

Chiron`нинг 500 донаси ишлаб чиқарилиши мўлжалланган. Гиперкарнинг дастлабки баҳоси 2,2 миллион евродан бошланади.