Люксембург ҳукуматининг маълум қилишича, ЕИ давлатлари 120 минг қочқинни ўзаро тақсимлаб олиш борасида келишувга эришган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, ички ишлар вазирларининг учрашуви чоғида Греция ва Италияда турган 40 минг қочқиннинг тақдири ҳал қилингани айтилмоқда.
Шу билан бирга, йиғилиш чоғида айрим давлатлар вакиллари квота тизимига кескин қарши чиққани маълум қилинди. Шунга қарамай, келишувга эришилган, аммо унинг тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти.