Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартирмоқчи бўлган эди. Бу ҳақда El Confidencial нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, португалиялик футболчининг бу қарорга келишига "Қироллик клуб" президенти Флорентино Переснинг гаплари сабабчи бўлган.

Гап шундаки, Перес 30 ёшли Роналдуга "Сен илгаригидек рақибларидан ўзиб кета олмаяпсан. Сен буни қилишинг керак", деган эди.

Мана шу гаплардан кейин Роналду ўзини камситилгандек ҳис қилган ва агенти Жорже Мендешдан бошқа клуб топишини сўраган. Лекин, жамоа "МЮ" ва "ПСЖ"дан тушган таклифларни рад этган ва футболчи Испания гранди сафида қолган.