Фарғонада 14 млрд сўм маблағ эвазига янги сув спорти саройи қурилди

Ўзбекистон 15 Сентябрь 2015 2580

Фарғона шаҳрида янги бунёд этилган муҳташам спорт кошонаси – сув спорти саройи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

"Президентимизнинг 2011 йил 15 ноябрдаги “2012-2015 йилларда Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида шаҳарда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Замонавий корхоналар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт мажмуалари ва стадионлар, йўллар, хиёбонлар барпо этилаётир", дейилади хабарда.

Фарғона шаҳрида бунёд этилган Сув спорти саройи “Қувасойтаъмирқурилиш” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан қурилган.

14 миллиард 700 миллион сўмликдан ортиқ маблағ эвазига барпо этилган мазкур ёпиқ сузиш мажмуасида барча шароит яратилган. Сув ҳавзаси, машғулот ва тренажёр залларига эга ушбу мажмуада болалар сузиш, синхрон сузиш, сув полоси каби спорт турлари билан шуғулланади. Бир вақтнинг ўзида бу ерда 120 нафар ўғил-қиз шуғулланиши мумкин.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар