Франциянинг Понтаузе шаҳрида Femen ҳаракати фаоллари аёлларнинг исломдаги ўрнига бағишланган анжуманга халақит беришга уринишлари учун калтакланди. Ярим яланғоч иштирокчилардан бири саҳнада нутқ сўзлаётган пайтда саҳнага отилиб чиқиб, араб ва француз тилларида қандайдир шиорларни бақира бошлашган

Нохуш ҳолатни тезда бартараф қилинган, бироқ анжуманнинг баъзи иштирокчилари фаолларга нисбатан жисмоний куч қўллашган.

Femen ҳаракати Украинада вужудга келган. Унинг фаоллари ярим яланғоч кўринишда сиёсий акциялар ўтказишади. Ҳаракат 2012 йилда Францияда рўйхатдан ўтган ва яна бир қатор давлатларда ташкилотнинг филиаллари мавжуд.