Франкфуртдаги халқаро автосалонда Ferrari 488 Spider кабриолетининг расмий намойиши бўлиб ўтди.

Машина ўзида аввал тақдим этилган Ferrari 488нинг янги модификациясини намоён этиб, 670 от кучига эга 8 цилиндрли, 3,9 литр ҳажмга эга двигатель билан таъминланган. Автомобилнинг 100 км/соат тезликка чиқиши учун 3 сония лозим бўлади. Унинг энг юқори тезлиги эса соатига 330 км ни ташкил этади.

Brembo Extreme системаси туфайли тўхташ йўли аввалги моделларга нисбатан 9 фоизга қисқарган. Спорткар, шунингдек, тортиш кучи ва амортизаторларнинг фаол бошқарувини назорат қилувчи Side Slip Control 2 тизими билан ҳам таъминланган.

Автомобилнинг асосий рамаси 12 турдаги алюминий қотишмаларидан тайёрланган. Йиғилувчи қаттиқ том қисми эса шамол ва шовқиндан яхшироқ ҳимояланишга хизмат қилади. Механизмнинг очилиб-ёпилиши учун 14 сония зарур.

Автомобиль янги — Blu Corsa рангида намойиш этилди. Товланиш самарадорлигига икки қаватли бўёқ эвазига эришилди.