Guardian: 2012 йилда Ғарб Россиянинг Асадни ҳокимиятдан четлаштириш ҳақидаги таклифини рад этган эди

Жаҳон 15 Сентябрь 2015 2544

Россия 2012 йилдаёқ Ғарб давлатларига Сурияда Башар Асад режимига тинчлик келишуви доирасида чек қўйишни таклиф қилган эди, аммо европаликлар бу таклифни рад қилишган. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.

3 йил муқаддам Виталий Чуркин томонидан Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича таклиф қилинган бу режа 3 пунктни ўз ичига олган. Финляндиянинг собиқ президенти, Нобель мукофоти совриндори Мартти Ахтисаарининг нашрга берган интервьюсида айтилишича, улардан бирида Асадга мухолифат билан музокаралар олиб боргач, ҳокимиятни бўшатиб бериш тавсия қилинган эди.

Унинг сўзларига қараганда, АҚШ, Франция ва Буюк Британия Асад режимининг исёнчилар томонидан қулатилишига шу қадар ишонганки, Россиянинг таклифини қабул қилмаган.
“Бу таклиф 2012 йили йўқотилган имконият бўлди”, - хулоса қилди мақола муаллифи.

Кўпроқ янгиликлар