Сирдарё вилояти Гулистон туманида яшовчи фуқарога чойхонада номаълум шахс пичоқ ўқталиб ундан 1.000.000 сўм пул талаб қилган.

Қўрқиб чойхона ҳудудидан ташқарига қочиб чиққан 1980 йилда туғилган хусусий тадбиркор зудлик билан бу ҳақда туман ИИБга мурожаат қилди. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари ушбу жиноятни Сайхунобод туманида яшовчи, 19 ёшли муқаддам судланган шахс содир этганлигини аниқлаб, уни қўлга олишди.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.