Иордания қироли Абдуллоҳ II Исроил номига жиддий огоҳлантириш билдирди. Оман телевидениесининг эфирга узатишича, қирол Исроил полициясининг Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб киришини фитна деб баҳолади

“Иорданияда жавоб чораларини кўришдан бошқа имкон қолмаяпти”, деб айтди Абдуллоҳ II. Унинг айтишича, “Қуддусдаги исталган иғво икки томонлама муносабатларга раҳна солади”.

Қирол бу ҳақда Оманга қисқа ташриф билан келган Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон билан учрашуви пайтида айтиб ўтди.

13 сентябрда Иордания ҳукумати Исроил полициясининг араб ёшларига қарши Муқаддас тоғда амалга оширган огоҳлантирувчи операциясини “мавжуд ҳолатни ўзгартиришга уриниш” деб баҳолаган эди.

2011 йилда Иордания “Исроил томонидан ал-Ақсо масжидига нисбатан йўл қўйиб бўлмайдиган тажоввузларга норозилик сифатида” Исроилдаги элчисини чақиртириб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжидида фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашув содир бўлди.