Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг халқаро изоляция тушиб қолмаганини, яккаланиб қолмаганини таъкидлади.

Илгарироқ Вашингтон вакиллари Россия Сурияда Башар Асад режимига ёрдам кўрсатишда давом этаверса, халқаро миқёсда яккаланиб қолишини таъкидлаган эди.

“Россиянинг яккаланиб қолишига келадиган бўлсак, афсуски, бундай сўзларни охирги йил давомида кўп эшитмоқдамиз. Бу сўзларнинг нархи ўта нисбийдир. Россия жаҳон ҳамжамиятининг ўта муҳим, фаол аъзоси бўлиб қолмоқда”, - Песковнинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Унинг таъкидлашича, Россиянинг Асад ҳукуматига бераётган ёрдами ИШИДга қарши курашаётган коалицияга аъзо давлатларнинг манфаатларига зид келмайди: “Москва президент Башар Асадни минтақадаги энг реал куч сифатида қўллаб-қувватламоқда, АҚШ бошчилигидаги коалиция эса ихтилофни қандай бартараф қилмоқчи эканлигини аниқ-тиниқ тушунтиришга интилмаяпти”.