Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 14 сентябрь куни кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Руслан Чагаев Россия фуқаролигини олиш ниятида эмаслигини маълум қилди>>

WBA (Regular) йўналишида жаҳон чемпиони бўлмиш ўзбекистонлик Руслан Чагаев Россия фуқаролигини олиш ниятида эмас. 

НАТО бош котиби: Россия бизга дўст ҳам, душман ҳам эмас>>

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия альянс таркибига кирувчи давлатларга таҳдид солмаслигини, уларнинг хавфсизлиги кафолатланганлигини таъкидлаб ўтди.

Ёлғиз нафақахўрга қандай дорилар бепул берилади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва молия вазирлигининг қўшма қарори билан амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхати белгиланган. Ушбу рўйхат асосида нафақа ёшидаги инсонларга айрим турдаги дори воситалари бепул берилади. 

Ўзбекистонликлар тухум маҳсулотлари нархлари ошганига изоҳ сўрашмоқда>>

Ўзбекистон аҳолиси дўконлар ва бозорларда тухум маҳсулотлари нархи бирданига ошиб кетгани сабабини била олишмаяпти. Охирги 2 ой ичида бу маҳсулот нархи 400 сўмдан 600 сўмгача кўтарилган. 

Мисрлик полициячилар хатолик туфайли мексикалик сайёҳлар гуруҳини ўққа тутди>>

Охирги маълумотларга кўра, бу хато туфайли гуруҳдаги 12 киши ҳалок бўлган. Марҳумлар орасида маҳаллий йўлбошловчилар (гид) ҳам бор. 

Порошенко: Саакашвилидан ажойиб бош вазир чиқади>>

Украина президенти Пётр Порошенко журналистларнинг Одесса ҳокими Михеил Саакашвили бош вазирликка тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавоб берди.

Daily Mail: "Челси" футболчилари Ева Карнейронинг жамоадан кетгани учун Моуриньодан норози бўлишмоқда>>

"Челси" клуби футболчилари ва ходимлари шифокор Ева Карнейрони ишдан четлатгани учун бош мураббий Жозе Моуриньодан норози бўлишмоқда.

Назарбоевнинг қизи бош вазир ўринбосари этиб тайинланганига изоҳ берилди>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг матбуот котиби Даврон Абаев президентнинг қизи, жамоат арбоби Дариға Назарбоеванинг бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланишига изоҳ берди.

Туркияда Эрдўғаннинг "тобут билан селфиси"ни тарқатган журнал муҳаррири ҳибсга олинди>>

Туркиядаги Nokta журнали ўзининг навбатдаги сони муқовасига мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳақортловчи суратни жойлаштирганидан кейин тақиқлаб қўйилди.

АҚШ Сурияда Россия танклари борлигини айтмоқда

Агентлик маълумотларига кўра, Латакия аэродроми яқинида Россия артиллерияси ва еттита Т-90 танки жойлашган.

Bloomberg: Россия Башар Асаднинг ҳокимиятдан четлатилиши бўйича музокараларда қатнашмоқда>>

Bloomberg ахборот агентлигида ёзилишича, бир неча ойдан буён Башар Асадни Сурия раҳбарлигидан олиб ташлаш масаласи муҳокама қилинмоқда ва бу жараёнда Россия ҳам иштирок этмоқда.

Сувда “қирол”ликни сақлаб турган энг кучли 7 ҳарбий-денгиз кемаси>>

Флот – ҳар бир мамлакатнинг ифтихори ҳамда унинг хавфсизлигини таъминловчи кафолатдир.

Рим папаси “ИШИД” жангариларининг Европага қочқинлар кўринишида кириб олиш эҳтимоли мавжудлигини айтмоқда>>

Рим папаси Франциск “ИШИД” террорчилик гуруҳи жангарилари қочқинлар кўринишида Европа ҳудудига, жумладан Римга кириб олишлари мумкинлигини айтмоқда.