Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 14 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Сергей Лавров: АҚШ “ИШИД” позицияларини аниқ билади, бироқ бомбардимон қилмаяпти>>

 

Москва АҚШ бошчилигидаги “ИШИД”га қарши коалициянинг бошқа мақсадлари борлигидан гумон қилмоқда.

Греция қирғоқлари яқинида 30 дан зиёд қочқин қайиқнинг чўкиши оқибатида ҳалок бўлди>>

Эгей денгизида Грециянинг Фармакониси ороли яқинида қочқинлар кетаётган қайиқнинг фалокатга учраши оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди.

Новак Жокович US Open турнири финалида Рожер Федерердан устун келди>>

Дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович “Катта Дубулға” туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги турнири ғолибига айланди.

Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилиши лойиҳаси ҳукумат томонидан тасдиқланди>>

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Россиянинг “Лукойл” компанияси томонидан тақдим этилган газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим гуруҳи конларини жиҳозлашнинг техник-молиявий асослари (биринчи босқич) тасдиқланди.

"Толибон" жангарилари Ғазнадаги қамоқхонадан маҳбусларни чиқариб юборди>>

"Толибон" жангарилари Афғонистон шимолидаги Ғазна шаҳрида жойлашган қамоқхонага ҳужум уюштирди ва юзлаб маҳбусларни озод қилди.

Тошкентда иссиқ сув ва иситиш тизими тарифлари ошади>>

1 октябрдан Тошкентда марказий иситиш тизими ва сув таъминотининг янги тарифлари амалга кириталиди.

Қозоғистонда доллар курси 281 тангага етди>>

Олма-Ота шаҳри банклари ва валюта айрибошлаш шохобчаларида доллар курси рекорд даражага кўтарилиб, 281-284 тангага тенглашди.

Эббот Австралия бош вазирлигидан кетди>>

Австралия бош вазири Тони Эбботт ушбу лавозимни тарк этди. У Либерал партия ичидаги етакчилик борасидаги баҳсларда рақиби Малкольм Тёрнбуллга ютқазиб қўйди. 

Назарбоев: қийин кунларда ҳар доим тожик халқининг ёнида эдик>>

Қозоғистон Тожикистонга ҳар томонлама ёрдам бериб келмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Душанбеда бўлиб ўтган икки томонлама музокаралар якунига кўра баёнот берди.

Тошкент шаҳри аҳолиси учун совуқ сув хизматининг янги тарифлари 8 фоизга қимматлашди>>

Тошкент шаҳрида 1 октябрдан совуқ сув таъминоти хизмати учун янгиланган тарифлар жорий этилади.