Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 14 сентябрь куни рўй берган энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Олимлар: кейинги 2 йил тарихдаги энг иссиқ палла бўлади>>

Кейинги 2 йил тарихдаги энг иссиқ палла бўлиши мумкин. Бу ҳақда Британия метеобюроси чоп этган ҳисоботда айтилди.

Ўзбекистонда дунёда ўхшаши бўлмаган сузувчи понтонлар лойиҳаланди>>

Ўзбекистонлик кимёгар олимлар тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ қилиниши йилига юзлаб млрд сўм тежашга имкон бермоқда. 

Тошкентда ахборот-коммуникацион технологиялар ҳафталиги очилди>>

Ҳафталик анъанавий тарзда Халқаро бизнес марказидаги матбуот анжуманидан бошланди. Унда ОАВ вакиллари тадбирлар дастури билан танишиш имкониятига эга бўлди.

Япония авиакомпанияси “Юлдузлар жанги” мавзусидаги самолётни намойиш қилди>>

12 сентябрда Вашингтондаги Boeing Everett заводида Япониянинг All Nippon Airways авиакомпанияси ўзининг янги Boeing-787 “Dreamliner” самолётини намойиш қилди. Унинг бўялиши “R2-D2 ANA JET” номини олди. 

Хитойда “учинчи кўзга” эга 68 та одам боши суяги топилди>>

Урумчидаги қадимий бош суяклари кўргазмаси хитойлик экспертларни боши берк кўчага киритиб қўйди. Кўргазмадаги барча 68 та одам боши суягида келиб чиқиши номаълум бўлган тешикни – “учинчи кўзни” кўриш мумкин. Археологлар бу тешикларнинг келиб чиқиши борасида турлича фикрлар билдирмоқдалар. 

"Машҳура" фирмасида ташкил этилган кўргазма бельгияликлар делегациясини лол қолдирди>>

11 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги "Машҳура" фирмасида Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. 

UzReport TV ЕЧЛнинг илк турида "Реал" ва "Барселона" иштирокидаги ўйинларни жонли равишда трансляция қилади>>

UzReport TV 15-16 сентябрь кунларида ЕЧЛнинг "Реал" ҳамда "Барселона" жамоалари иштирокидаги ўйинларни жонли равишда эфирга узатади. 

Emirates парвоз давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатмоқчи>>

Emirates авиакомпанияси узлуксиз учиш давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатишга ҳозирлик кўрмоқда. KAYAK компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Дубай ва Панама ўртасида рейс парвози 17 соат 35 дақиқа давом этади. 

Xerox ўзини йўқ қилиш функциясига эга чип ишлаб чиқди>>

Xerox компанияси Америка илғор мудофаа тадқиқотлари лойиҳалари агентилигининг (DARPA) Wait, What? номли Сент-Луисда ўтган тадбири чоғида ўзини йўқ қилиш функциясига эга чипни тақдим этди. 

Гаджетларнинг мияга таъсири>>

Бу ҳолат ҳаммамизга таниш. Телефонимизни олиш учун қўлимизни чўнтагимиз ёки сумкамизга суқамиз, лекин уни топа олмаймиз. Шу заҳоти юрагимиз така-пука бўлиб кетади. Телефоним қаерда қолдириб кетди? Ишхонадами? Ошхонадами? Машинада тушиб қолдими? Ваҳимага тушамиз. Айни пайтда нима билан машғул эканлигингизнинг аҳамияти йўқ – энг асосий вазифа зудлик билан телефонни топиш бўлади.