Беларусь Республикаси Тожикистонга мамлакатда тинчлик ва хавфсизликнинг таъминланиши учун кўмак кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилди, дея хабар тарқатди Тожикистон президетни матбуот хизмати.

“Биз Тожикистон халқига ҳар қандай вазиятда ёрдам беришга тайёрмиз”, – деди Лукашенко.

Матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар 2020 йилгача бўлган даврда ҳамкорликни ривожлантириш давлатлараро дастурини самарали тарзда амалга ошириш зарурияти бўғрисида ҳам суҳбатлашиб олишди. Жумладан, Икки давлат ҳамкорлигида ишлаб чиқариш корхоналари ва Тожикистонда технологик мажмуалар ташкил этишга келишиб олинди.