Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрини янада кенгайтириш ва ободонлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 500 млрд риёлни ташкил қилмоқда. Шаҳар ҳокими шаҳзода Файсал бин Салмоннинг таъкидлашича, лойиҳалар амалга оширилишни бошлаган.

Шаҳар лойиҳалари кўргазмаси ва форумининг очилиш маросимида чиқиш қилар экан, шаҳзода Файсал қурилиш ўз таркибига Пайғамбар масжидининг кенгайтирилиши, турли тиббий муассасаларнинг барпо этилиши ва хавфсизлик лойиҳаларини ўз ичига олади. Кенгайтириш дастури қирол томонидан тасдиқланган.

Шаҳзода ўз чиқишида доимий равишда технологик тараққиёт билан ҳисоблашиб бориш ва шунга мувофиқ инфраструктурага ўзгаришлар киритиб бориш зарурлигини таъкидлаб ўтди.